Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши томонидан иш берувчи билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида янги ташкил этилган “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ходимлари билан 2017 йил 18 август куни йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ходимларга касаба уюшмаси ташкилотларининг мақсад ва вазифалари тўлиқ тушунтирилиб, корхонада касаба уюшмаси ташкилоти тузиш таклифи киритилди.
Натижада ҳозирги кунда 842 нафар ходим меҳнат қилаётган кархонада касаба уюшма қўмитаси тузилди. Барча ходимлар касаба уюшмасига аъзоликка қабул қилиндилар.
Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган йиғилишда корхона раҳбари Х.Рахимов сўзга чиқди. У корхонада меҳнат қилаётган ходимларнинг, жумладан аёллар ва ёшларга яратилаётган муносиб меҳнат шароитлари ҳақида, 2017-2019 йиллар учун тузиладиган жамоа шартномасига ходимларнинг матфаатларига хизмат қиладиган бандлар киритилиши ва ижроси таъминланишини таъкидлаб ўтди.