Хива шаҳрининг “очиқ осмон остидаги музей” сифатидаги хусусияти, шунингдек, Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган 250 та меъморий, тарихий, маданий ва санъат обидалари диққатга сазовордир. Инсониятнинг бебаҳо мероси – Хива шаҳрининг қадимий қисми – “Ичан қалъа” ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ривожлантириш ва ошириш, Хива шаҳрининг ноёб тарихий-маданий ва меъморий обидалари, шу жумладан очиқ осмон остидаги “Ичан қалъа“ қалъа шаҳарча-музейи ҳудудидаги ёдгорликлар билан сайёҳларни кенг таништириш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2953-сонли, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2017 йил 9 июндаги № 11-5”с” сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 22 август истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши томонидан 35 нафар касаба уюшмаси аъзолари ва уларнинг фарзандлари учун Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди.