2017 йилнинг бошида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Самарқанд вилоятида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” талабларининг бажарилишида жамоат ташкилотлари ролини ошириш” мавзуида амалий семинар ўтказилди. Ушбу амалий семинарнинг узвий давоми сифатида Хоразм вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги маҳаллаларида уйма-уй юриш тизими бошлаб юборилди.
Жумладан, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши, Урганч шаҳар Ўзбекистон либерал демакратик партияси депутатлик гурухи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар кенгаши, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармалари билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинларида уйма-уй юриш тизими олиб борилмоқда.
Мазкур жамоат ташкилотлари мутасаддиларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳлари ҳозирги кунгача маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1200 га яқин хонадонларда бўлиб, очиқ ва самимий мулоқотлар ўтказдилар. Аҳоли билан мулоқотлар жараёнида мазкур ҳудудларда бандликни таъминлаш, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига етарли даражада тўлов терминалларини ўрнатиш, имтиёзли банк кредитларини ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш муаммолар борлиги аниқланди. Ўрганишлар якунига кўра Касаба уюшмалари ва ҳамкор жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлари ушбу муаммолар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ҳудудлардаги мутасаддилар эътиборига ҳавола этиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланиши ва ижрога йўналтирилишига эришдилар.
Мана бугун Урганч шаҳар Амударё кўчаси 9-уйда жойлашган ётоқхонанинг 20 та хонадонларда яшовчи 40 нафар фуқароларнинг холидан хабар олинди. Уларга хамкор такилотлар билан хамкорликда озиқ – овқат маҳсулотлари, кийим кечаклар тарқатилди. Жумладан, касаба уюшма ташкилотлари тармоқ Урганч шаҳар кенгаши томонидан 1 млн 200 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлар тарқатилди.