Биз бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва ўқитувчи ва мураббийларнинг бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз.
Сана муносабати билан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоятидаги маҳаллий кенгашлари томонидан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Жумладан бундай тадбирлар Ҳонқа маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, Гурлан ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи, Урганч политехника ва компьютер технологиялари ва Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган тадбирларда туман, шаҳар кенгашлари раислари ва Тармоқ Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимовлар иштирок этишди.
Ўтказилган тадбирлар давомида касаба уюшма ва иш берувчилар маблағларидан ўқитувчи ва мураббийларга қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.