Жиззах вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Жиззах шаҳар Енгил саноат касб-ҳунар коллежида меҳнат қилаётган ўқитувчи ва ишчи ходимлардан бир гуруҳини 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан қадимий тарихий–маданий обидаларга бой Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида саёҳат уюштирилди.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни коллеж маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ташкилотчилигида ташкил этилган саёҳатда бошқармада меҳнат қилаётган
42 нафардан иборат ишчи ходимлари мароқли дам олиб, улкан таассуротлар билан қайтишди.
Саёҳат бевосита касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилиб, саёҳатга бориб келиш учун ҳомийлар маблағи ҳисобидан 1 млн. 300 минг сўм миқдорида маблағ ажартилди.
Коллеж ходимлари саёҳат давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари: Регистон майдони, Шоҳи Зинда зиёратгоҳи, Улуғбек расадхонаси, Гўри Амир, Имом Бухорий мажмуалари, Самарқанд шаҳрининг машҳур “Сиёб” бозори билан танишди.
Саёҳат якунида зиёратчилар ушбу ташриф давомида катта таассуротга эга бўлганликлари ва тадбирни юқори савияда ташкил этганликлари учун коллеж касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тармоқ Республика Кенгашининг
Жиззах вилояти бўйича масъул
ташкилотчиси М.Кулбаев