Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Гулистон туман ободонлаштириш бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси томонидан корхона ишчи ва хизматчилари учун Самарақанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида ташкил этилгани бежизга эмас, асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни яна бир бор хотирлашдан иборат эди. Ушбу саёҳатда дастлаб корхона ходимлари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди, — дейди бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Абудуллаев. Саёҳатимизни Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш билан давом эттирдик. Саёҳат давомида ходимларимиз Имом Ал-Бухорий мақбарасини ва қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойлари, тарихий обидаларини зиёрат қилишди. Улар бундай эътибордан жуда мамнун.
Самарқанд шаҳрига бўлган саёҳат ишчи ва ходимларда катта таассурот қолдирди.