Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти шаҳар-туман кенгашлари раислари, тармоқ тизимидаги йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этган йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев, Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Абдуллаевалар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш борасидаги изчил ишларни янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлашди.
Ушбу йиғилишда туман-шаҳар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари сўзга чиқиб, 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар, белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилиши ва
2018 йилга режалаштирилган вазифалар, шунингдек, нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига жалб қилиш, улар билан жамоа шартномалари тузиш, Устав талаблари асосида ҳужжатларни юритиш, касаба уюшмалари маблағларидан самарали фойдаланиш, Давлат дастури ижросини таъминлаш ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширилишида касаба уюшмаларининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдалир.
Йиғилиш якунида ҳар бир касаба уюшмаси аъзоси Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатидан келиб чиқиб юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширилишида бевосита мамлакат тараққиёти учун ғоят муҳим бўлган бу жараёнда бирлашиб фаолият юритишга аҳд қилдилар.