Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Савобли ишлар давом этмоқда

Хоразм вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манффатлари йили” деб эълон қилинган кундан бошлаб халқ билан яқиндан суҳбатлашиш мақсадида “уйма уй юриш” тизими бошлаб юборилди. Бунинг натижасида фуқароларимизнинг муаммолари эшитилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси сифатини ошириш ва фаровонлигини таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши даражасига кўтарилди. Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ вилоятимиз, жумладан, Урганч шаҳрида шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда юзлаб эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳамда маиший шароитлари яхшиланмоқда. Хусусан, бугунги кунга қадар шаҳар бўйича
111 та оила кундалик турмушда зарур бўлган 55 млн сўмдан ортиқ маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 6 нафар бемор инсонга соғлигини тиклаш учун қарийб
24 млн сўм маблағ йўналтирилди. 10 та оилага уй-жойини таъмирлаш учун эса 100 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Қарори ижросини таъминлаш мақсадида касаба уюшмалари вакиллари шаҳарзнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволини ўрганиб, том маънода моддий ва маънавий кўмакка муҳтож оилаларни аниқладилар.

Ўрганиш натижаларига кўра бугунги кунда эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланган инсонлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар уй-жойларини таъмирлаш, маиший шароитларини яхшилаш, саломатликларини тиклаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳарнинг “Камолот” маҳалласининг Шодлик кўчасида истиқомат қилувчи Сайёра Аитова ҳам тақдир тақазоси билан турмушда кўп қийинчиликларга дуч келди. Турмуш ўртоғи бир неча йиллар олдин оғир хасталик билан оламдан ўтган. 3 нафар фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаш зиммасига тушди. Бунинг устига фарзандларининг 2 нафари ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан оддий одамларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар Сайёра Аитова хонадонига ҳам етиб келди. Бугунги кунда унинг хонадонида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу хонадоннинг умрлик орзуси ҳисобланган уй ҳаммомига эга бўлиш истаклари Президентимизнинг шарофатлари билан юзага чиқди.

– Кўрсатилган ғамғурликлари, айниқса уйимизда ювиниш хонасининг барпо этилганлиги, иссиқ сув билан таъминланганлигимиз учун – Бизга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар учун Президентимизга чин юракдан миннатдорчилик билдираман – дейди кўзларига ёш олиб – С.Аитова.

Бундай хайрли ишлар натижасида жамиятимизда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳити мустаҳкамланиб бормоқда, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси Президентимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этмоқда.

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!