Сирдарё вилояти Ховос туманидаги Соҳибкор МФЙ яшовчи 65 ёшли онахон Марҳамат Тўйчиева кўп болали, эхтиёжманд оила рўйхатида туради. Касаба уюшма ташкилотлари кўмагида онахон Гулистон шаҳридаги кўз касалликлари шифохонасида даволаниб чиқди.
— Президентимизга раҳмат Гулистон шаҳридаги кўз касалликлари шифохонасида даволаниб чикдим, кўзларим соғломлашди. Мени даволашда ёрдам берган барчага, ўз навбатида касаба уюшма ташкилоти вакилларига катта раҳмат. — Мен улардан чуқур миннатдорман. Касалхонада барча шароитни яратиб беришди. Дори дармон билан тўлиқ таъминландим, — дейди ҳаётни қайта кўра бошлаган онахона М.Тўйчиева қувонч кўз ёшлари билан.