Welcome to Тадиркорлик   Click to listen highlighted text! Welcome to Тадиркорлик
Тадиркорлик

“Соғлом оила”га старт берилди

 Хоразм вилоятида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича туман ва шаҳар кенгашларида ишчи гуруҳлар томонидан мусобақаларнинг I- босқичлари ўтказилди.

Спорт мусобақаларидан кўзланган асосий мақсад ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ҳаётидаги муҳим аҳамиятини англатишдир. Натижада спорт билан  мунтазам шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратилиб, ишчи-ходимлар ҳам жисмонан ҳам маънан соғлом ҳаёт кечиришмоқда. Бу галги мусобақаларда Хоразм вилояти бўйича тармоққа олинган 70 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларда 840 нафар оила вакилларидан 140 жамоа иштирокчилар фаол иштирок етдилар. Иштирокчиларнинг 65 фоизи яъни 546 нафари ёш ота-оналардан иборат эканлиги ёшларга берилаётган эътиборнинг ёрқин мисолидир.

Мусобақа сўнгида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат сўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов сўзга чиқиб, Республикамизда спортни янада ривожлантириш борасида давлатимиз ва жамоат ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, меҳнаткашларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги лойиҳалар ҳақида гапирди. Ишчи-ходимларнинг мусобақадаги иштироки учун миннатдорчилик билдириб, кейинги ишларида зафарлар тилади.

Сўнгра мусобақа тақдирлаш маросимига уланиб кетди. Спорт мусобакаси ғолиб ва иштирокчилари касаба уюшма ташкилотлари ва иш берувчиларнинг маблағлари билан рағбатлантирилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!