Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Касаба уюшмаси ташкилоти қандай тузилади?

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти касаба уюшмаси ташкилий тузилишининг асоси ҳисобланади.

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ишлаб чиқариш, тармоқ ёки касб-кор принципи бўйича, мулк шакли ва кимга бўйсунишидан қатъи назар, юридик шахс бўлган корхона, ташкилот ёки муассасаларда касаба уюшмаси аъзолари 5 нафардан кам бўлмаган тақдирда тузилади.

Бошланғич ташкилотни тузиш ва касаба уюшмаси таркибига кириш тўғрисидаги қарор касаба уюшмаси аъзоларининг таъсис йиғилиши (конференцияси) томонидан қабул қилинади.

Касаба уюшмаси ташкилоти тузилганидан сўнг ўн кун муддатда бу ҳақда юқори касаба уюшмаси органига хабар қилинади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!